“Насаф”нинг навбатдаги трансфери маълум

Khoja
5 янв 2024
“Насаф” жамоаси собиқ футболчиси Игорь Голбанни ортга қайтармоқда.

Футболчи 7 январь куни Қарши жамоасининг машғулотларига қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Голбан 2016-2018 йиллар оралиғида “Насаф” сафида ҳаракат қилган. Футболчи сўнгги беш йил давомида эса Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказди.

Голбан ўтган мавсум наманганликлар сафида Суперлига баҳсларида барча учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, ҳимоячи ОЧЛ баҳсларида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.


KhojaMuallif
Manba: championat.asia