"Насаф" ярим ҳимоячиси Тошкент грандига ўтади

Tolibjon Qosimov
23 дек 2017
"Насаф" жамоаси ярим ҳимоячиси Баҳром Абдурахимов келаси мавсумни катта эҳтимол билан бошқа жамоада ўтказади.

Баҳром Абдурахимовга Тошкентнинг "Пахтакор" клуби жиддий қизиқаётганди.

Айни пайтда клуб ва футболчи ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.

Баҳром Абдурахимов ўзининг келажаги борасида ҳали аниқ бир қарорга келгани йўқ. Футболчи янги йилга қадар келаси мавсумни қаерда ўтказиши бўйича аниқ бир тўхтамга келади.

Баҳром Абдурахимовнинг "Насаф" билан тузган битими йил якунида тугайди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Пахтакор" клуби "Насаф"нинг бошқа бир футболчиси Фарруҳ Сайфиевга қизиқаётгани ҳақида хабар бергандик.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.asia