“Насаф” оқ, "Ал Аҳли" қизил рангли футболкаларда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
6 апр 2015, 13:27
Бугун бўлиб ўтган ўйин олди менежерлар митингида учрашув билан боғлиқ бир қатор ташкилий масалалар ҳал этилди.
Унга кўра, эртанги ўйинда "Насаф" футболчилари оқ рангли футбол кийимида майдонга чиқишса, меҳмонлар қизил рангли футболкаларда тўп тепишади. Бу ҳақда "Насаф" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - “Ал-Аҳли” учрашуви эртага 7 апрель куни соат 19:00 да Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида ўтказилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia