"Наполи" жума куни Осимхенни таништиради. Трансфер 81 миллион еврога баҳоланмоқда

Alisher
23 июл 2020
"Лилль" форварди Виктор Осимхен "Наполи"га ўтишга яқин.

Неаполликларнинг жума куни 21 ёшли нигериялик футболчини оммага таништиришлари кутилмоқда.

Айни дамда томонлар 81 миллион еврога баҳоланаётган трансфернинг сўнгги деталлари борасида келишувга эришмоқдалар.

Осимхеннинг агенти ўзгарди ва шу сабаб комиссиянинг янги миқдори белгиланиши сабаб битим кечикмоқда.


AlisherMuallif
Manba: Football Italia