Наманганда хотира турнири бўлиб ўтди ФОТО

Narzulla Saydullayev
20 авг 2017
Наманган футбол федерацияси ва фахрийлар кенгашининг ташаббуси билан 4 кун давом этган хотира мусобақаси бугун ўз якунига етди.

Авазбек Юнусбоев бошчилигидаги фахрийлар кенгаши вилоятдан ташриф буюрган 12та жамоанинг барчасига бирдек эътиборда бўлдилар. Тақдирлаш маросимида "Навбаҳор" клуби етакчиси Илҳом Бойдадаев, бош мураббий Илҳом Мўминжонов ва клуб раиси Носир Султонов ҳам иштирок этдилар.

Шунингдек, турнирни ташкил этилишида клуб академиясига директор этиб тайинланган Дилшод Алиев ҳам ўзининг муносиб хиссасини қўшди.

Турнир давомида Наманганнинг бир қатор футболда из қолдирган инсонлари Абдулла Жўрабоев, Юрий Тен, Ғайрат Эгамбердиев, Валентин Зайцев, Тоҳир Мадраҳимов, Ғуломжон Бойдадаев, Лян Николай, Нормирза Соибназаров, "Пахтакор 79" футболчилари ва Хафизхон Ғофуров хотирландилар.

Фестивал кўринишида ўтган мусобақада қўйидаги жамоалар иштирок этдилар:

"Навбаҳор"
"Норин"
"Одил Жуниор"
"Чуст"
ЎзБЎСМ17
"Янгиқўрғон"
"Косонсой"
БЎСМ1
"Навбаҳор-2006"
"Баркамол"
"Учқўрғон"
"Чортоқ"



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia