

Германиянинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Томас Мюллер клуб билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар берди "Bild".
Бироқ 34 ёшли Мюллер маошини ўз ҳолича сақлашни талаб қилмоқда. Германиялик бу масалада ён бермоқчи эмас. Мюллернинг амалдаги келишуви келаси ёзда тугайди.
Томас Мюллер жорий мавсум "Бавария" сафида 14 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.



