МЮ Ван-Биссакани бир ойга йўқотиши мумкин, у Африка кубогига чақирилди

Aziz Tukhtamuradov
24 ноя 2023
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Аарон Ван-Биссака Конго ДР терма жамоасининг Африка миллатлари кубогига чақирилган футболчилари рўйхатидан жой олди.

Мусобақа 2024 йилнинг 13 январь - 11 февраль кунлари ўтказилади. 

Агар у мазкур турнирда иштирок этадиган бўлса, МЮ тахминан 1 ойга футболчи хизматларидан фойдалана олмайди. 

Конго қонига эга Аарон 2015 йилда Конго ДР ёшлар терма жамоаси сафида ўйнаган. Кейин эса 2019 йилда Англиянинг катталар терма жамоасига чақирилган. Ўшанда у ўйинлар бошлангунга қадар жароҳат олиб, ўйинларга қатнашишга улгурмаганди. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: ESPN