

Маълумотларга кўра, инглиз ва француз клублари ёзги трансфер ойнасида форвардни сотиб олиш учун немис грандига мурожаат қилишган. "Бавария" польшалик билан шартномани узайтирмоқчи, аммо улар бошқа клублар таклифини кўриб чиқишга тайёр.
30 ёшли Левандовски 2014 йилдан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсум у Бундеслиганинг 32та учрашувида майдонга тушиб, 22та гол урди ва 7та голли пас берди.



