

Клуб ва ярим ҳимоячи шартномани 2028 йилгача узайтириш борасида оғзаки келишиб олишди. Томонлар баъзи деталларни аниқлаштириб олишса бўлгани.
Янги шартномада футболчининг маоши ҳам ошади. Шунингдек, кейинчалик ўйини ўсиб боришига қараб рақамлар ўзгариб бораверади.
18 ёшли футболчининг шартномаси узайтирилгани ҳақида расман яқин ҳафталар ичида эълон қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гарначонинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.



