МЮ собиқ аъзоси: “Роналду сардорлик боғичига лойиқ эмас”

Eldor Akmurzayev
4 янв 2022
“Манчестер Юнайтед” собиқ ярим ҳимоячиси Пол Инс Ральф Рангникнинг охирги ўйинда сардорликни Криштиану Роналдуга ишониб топширганига муносабат билдирди.

“Агар кимгадир сардорлик боғичини бериш керак бўлса, бу Скотт Мактоминейдир. Чунки, фикримча, сардорни танлаш унинг майдондаги меҳнатига асосланиши керак.

У 25 ёшда, унинг учун бу янада ўсиши учун ҳисса қўшарди. Бироқ, ҳар сафар МЮ ютқазганда майдондан чиқиб кетадиган ва мухлисларни олқишламайдиган Роналдуга боғични беришнинг нима кераги бор?”, дейди Инс.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Sky Sports