

Гап шундаки, МЮдагилар "Сити" Парижга учиб кетаётган самолётдан жой сўрашган.
Париждаги маросимга Кобби Майну ва Алехандро Гарначолар учиши керак эди. Пулни иқтисод қилишни хоҳлаган "Манчестер Юнайтед" вакиллари "Манчестер Сити"даги ҳамкасбларидан рад жавобини олишди. "Шаҳарликлар" ушбу илтимосга учоқда бўш ўринлар етарли эмаслиги билан жавоб қайтаришди.
"Олтин тўп" маросими 28 октябрь куни Парижда бўлиб ўтади.



