МЮ Линдельоф билан 6 йиллик шартнома имзолаши мумкин

Mirjalol Normatov
15 авг 2019
"Манчестер Юнайтед" ҳамда Виктор Линдельоф ўртасидаги музокаралар якунланди.

"Express" хабарига кўра, швециялик футболчи раҳбарият таклиф қилган маошга розилигини билдирган. У яқин вақтларда жамоа билан шартномасини 5 йилга узайтиради. Шартномани 1 йилга узайтиришнинг имконияти ҳам бўлади.

Линдельоф 2017 йилда манкунианликлар сафига ўтганди. Ўша вақтдан буён у жамоаси таркибида 48 ўйинда майдонга тушишга улгурди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Express