МЮ "Кристал Пэлас"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Mirjalol Normatov
1 апр 2019
"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасида.

"Daily Mail" хабарига кўра, манкунианликлар футболчи учун 35 миллион евродан воз кечишга тайёр турибди.

МЮдагилар айни дамда ўнг қанот ҳимояси учун рақобатни оширишмоқчи. Шу боисдан 21 ёшли футболчининг трансферини Оле-Гуннар Сульшернинг ўзи истамоқда.

Олдинроқ МЮ "Пэлас"нинг яна бир футболчиси Уилфрид Заани ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилаётгани борасида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Daily Mail