МЮ Феллайни борасида 48 соат ичида қарор қабул қилади
14 авг 2014, 22:50
Италиянинг "Наполи" жамоаси "Манчестер Юнайтед"га Маруан Феллайни борасида расмий таклиф билан чиқди.
Англияликлар 48 соат ичида италияликларга ўз жавобларини айтишлари кутилмоқда.
"Наполи" жамоаси Феллайни учун 2 миллион евро таклиф қилаётганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. "Манчестер Юнайтед" эса ўз футболчисини 4,5 миллион еврога пулламоқчи.