МЮ Эквадор терма жамоасининг 19 ёшли хавбекининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
23 дек 2020
"Индепендьенте дель Валье" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" 19 ёшли ўйинчининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Томонлар 5 йиллик шартнома борасида келишувга яқинлар. Битим 5 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Кайседо ушбу кузда Эквадор терма жамоасида 4та ўйин ўтказди ва 1та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/FabrizioRomano