МЮ директори: "Биз Европада энг кўп пул сарфлаган клубмиз, аммо..."

Mirjalol Normatov
19 июн 2022
"Манчестер Юнайтед" бошқарув директори Ричард Арнольд клубнинг трансфер сиёсатини танқид қилди.

"Ҳар трансфер ойнаси вақтида дахшатли даражада катта пул ишлатяпмиз. Футболчиларни олиб келиш учун миллиардларни сарфладик, Европада энг кўп маблағ ишлатадиган клубмиз.

Бироқ жамоанинг ҳозирги ҳолатидан ҳайратда эмасман. Ҳа, бу биз учун ёқимли эмас. Бундан чиқиб кетишимиз керак. Клуб қароргоҳига бориб: "Қани сарфлаётган миллиардларимиз!", деб сўрай олмаймиз.

Биз пулларни тўғри йўналтира олмайдиган клублардан биримиз. Жуда катта пуллар осмонга учиб кетди.

Аҳмоқона, жуда ёмон мавсумни ўтказдик. Бирор дақиқасини кўришни ҳам эслашни ҳам истамайман", - деди Арнольд.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia