

talkSPORT хабарига кўра, МЮ ўйинчи вакиллари билан музокаралар ўтказган. "Милан" ҳам эквадорлик ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.
"Брайтон" чап қанот ҳимоячиси ролига Максим де Кейперни олганидан сўнг Эступиньян бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлиши мумкин.
27 ёшли Эступиньяннинг "Брайтон" билан шартномаси яна икки йилга амалда. У ўтган мавсумда АПЛда 30 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.



