

Олдинроқ, тармоқда форварднинг жамоадан кетмоқчи эканлиги ва шартномани бир томонлама бекор қилиш борасидаги хати ёзилган сурат тарқалганди.
Каталония клуби манбасининг хабарига кўра, ушбу ҳужжат форварднинг каталонияликлар раҳбариятига юборган асл хатига мос келмайди.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли аргентиналик испан клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Месси жорий мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол ва 26та ассист қайд этди.



