

"Навбаҳор"га қарши ўйинга яхши тайёрландик. "НБУ-Осиё"га қарши баҳсдаги иродали ғалаба йигитларимизга катта куч берди. Тошкентда "Навбаҳор" билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушгандик. Наманган жамоаси сафида бир қатор тажрибали футболчилар бор. Рақиб иккита ўйинда мағлуб бўлди, биз эса кубокда иродали ғалабага эришдик. Шу боис футболчиларимизда руҳий устунлик бор. "Навбаҳор"ни жуда яхши ўрганиб чиқдик. Наманганда ижобий натижа қайд этишга умид қиламиз", - дейди Муҳсин Низомиддинов.




