Мойзе Киннинг янги жамоаси маълум (Фабрицио Романо)

Alisher
28 янв 2024
Мойзе Кин мавсумни "Атлетико"да давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Мадрид клуби "Ювентус" билан форвардни харид қилиш ҳуқуқисиз ижарага олиш бўйича келишувга эришди.

Хабар қилинишича, "Атлетико" Киннинг ижараси учун 500 минг евро тўлайди. Ўйинчи яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади.

Форвард жорий мавсум "Ювентус" сафида А Серияда 12та ўйинда майдонга тушиб, 472 дақиқа ўйнади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano