

Журналист Альфредо Педулланинг хабарига кўра, "Атлетико" ўйинчини харид қилиш ҳуқуқисиз ижарага олиш учун 400 минг евро ва бонуслар тўлайди.
Бунга қадар "Ювентус"нинг форварднинг ижарасини тасдиқлагани маълум бўлган эди. У кетишидан олдин 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномасини узайтирмайди: Киннинг келажаги ижарадан ва Евро-2024дан сўнг муҳокама қилинади.
Форвард жорий мавсум "Ювентус" сафида А Серия доирасида 472 дақиқа майдонга тушиб, на гол, на ассист қайд эта олди.



