Моуринью: "МЮ яна қачон АПЛ чемпиони бўлишини билмайман"

Aslanov Jasurbek
8 дек 2018
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью унинг клуби яна қачон Англия Премьер-лигасида чемпион бўлиши ҳақида гапирди.

"Манчестер Юнайтед" қачон яна АПЛ совринини қўлга киритишини билмайман. Ҳаммаси биз ва рақибларимиз қандай ўсишига боғлиқ. Агар биздан тепадаги жамоалар ўсишда тўхтаса ёки молиявий фэйр-плей муаммоларига учраса биз улар билан фарқни қисқартиришимиз мумкин" - дейди Моуринью.

"Манчестер Юнайтед" сўнгги марта 2012/13 мавсумда АПЛ чемпиони бўлган эди.

АПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Goal