

“Бу ерда иш бошлаганимнинг дастлабки куниданоқ бор кучини берган инсонни жуда ҳурмат қиламан. Биз ғалаба қозонганимизда, бирга ғалаба қозонамиз. Мағлубиятга учрасак, бирга ютқазамиз. Мен учун у танқидлардан ҳоли ўйинчидир", - деди Моуринью.
“Рома” айни дамда Италия чемпионатининг 13-туридан сўнг 25 очко билан олтинчи ўринда бормоқда. Моуринью шогирдлари навбатдаги учрашувини бугун “Сассуоло”га қарши ўтказади.



