Моуринью АПЛга қайтиши мумкин

Eldor Akmurzayev
17 май 2022, 09:30
“Ньюкасл” жамоани яхши бошқараётганига қарамай, Эдди Хауни истеъфога чиқариш эҳтимоли бор.

Хау келганидан кейин “Ньюкасл” аутсайдерлар қаторидан 12-ўрингача кўтарилди.

Бироқ, клуб раҳбарияти келажакдаги режалар учун жамоага топ мураббийни олиб келмоқчи. Асосий номзодлар орасида “Рома” устози Жозе Моуринью бор.

Қайд этилишича, томонлар ўртасида музокаралар бошланган ва келишув ёзда амалга ошиши кутилмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca