Моуриньо Погбани марказий ҳимоячига айлантирмоқчими?

Narzulla Saydullayev
27 окт 2016
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Поль Погбада марказий ҳимоячига мос сифатларни кўрмоқда.


"Погба исталган нуқтада ўзининг ажойиб ўйинларини кўрсата олади. Фақат, унга вақт керак. Унинг кўникиши бироз қийин бўлмоқда. Унинг потенциали жуда юқори.

Унинг илк кунлардан ўзининг ажойиб ўйинларини кутмаганмиз. Погба ақлли йигит ва танқидларни қабул қила олади.

Ундан ажойиб ҳимоячи чиқади. У катта ва тезкор, иккинчи қаватда ҳам бемалол ўйнай олади. Ҳимояни ҳам ушлай олади. Ушбу сифатлар марказий ҳимоячига мос бўлган сифатлардир", - дейди португалиялик мураббий.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: epl.one