

"Мендан Англия чемпиони ва вице-чемпиони ўртасидаги ўйин ҳақида сўрайсиз деб ўйлаган эдим, аммо саволларингизни қабул қиламан. Тиббий штабимизда энг яхши мутахассислар ишлайди. Улар билан узоқ йиллардан бери ишлаб келинади. Ева захира ўриндиғида бўлмайди. Бу менинг қарорим. Бу билан у бутун мавсум ишламайди деган эмас" - дейди Моуриньо.



