Мората “Рома”га ўтиш учун ойлигини туширишга ҳам тайёр

Alisher
16 июл 2023
“Атлетико” ҳужумчиси Альваро Мората “Рома”га ўтиш учун ойлигини туширишга ҳам тайёр.

Ҳужумчи мадридликлар сафида йилига 6 миллион евро олади. “Рома” эса фақатгина 4,5 миллион евро беришга тайёрлигини маълум қилган.

Шунингдек, агар “Атлетико” футболчини 10-12 миллион еврога сотса, римликлар уни сотиб олишлари мумкин. Бироқ трансфер суммаси 25 миллион еврога баҳоланса, унда Италия жамоаси бу трансфердан воз кечади.


AlisherMuallif
Manba: championat.com