Мората 20 млн. евро эвазига “Ювентус”га кўчиб ўтди

Narzulla Saydullayev
19 июл 2014
Испаниялик ҳужумчи Альваро Мората Мадриднинг “Реал” клубидан Туриннинг “Ювентус”ига кўчиб ўтди.
Моратанинг трансфери “Кекса синьоралар”га 20 млн. еврога тушди. “Ювентус” бу суммани 3 йил давомида тўлаб боради.

21 яшар футболчи билан шартнома 5 йилга имзоланди. Келишувда “Реал” Моратани 2015/16 ёки 2016/17 йилги мавсумда 30 млн. евродан кўп бўлмаган суммага қайти сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги банд бор.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: olamsport.com