

"Ювентус" ва "Рома" Италия чемпионатида катта устунлик пешқадамлик қилишмоқда. Шу боис улар еврокубокларда ҳам осон ғалабага эришамиз деб ўйлашмоқда. Лекин бу нотўғри. Ҳозирда Италия футболи бошқа давлатлариникидан орқада бормоқда. Италия А сериясида ғалаба қозониш осон. Аммо бошқа чемпионатларда ғалабалар шунчаки келмайди. "Рома"нинг "Бавария"дан қабул қилиб олган тўққизта голи ва "Ювентус"ни Афинадаги муваффақиятсизлиги бу кутилмаган ҳолат эмас.



