Моджи: "Бонуччи Аллегри билан жанжал туфайли "Милан"га ўтди"

Aslanov Jasurbek
15 июл 2017
"Ювентус" собиқ бош директори Лучано Моджи туринликлар ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг "Милан"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"Бу "Милан" учун ажойиб харид, чунки ҳозир Леонардо - Италиянинг энг яхши ҳимоячиси. У ва Аллегри ўртасида нимадир содир бўлган. Аммо хатто шундай вазиятда ҳам мен Бонуччини рақибимизга сотмаган бўлардим.

Мен футболчига чет элга кетиши ёки клубда қолиши мумкинлигини айтардим. Бу "Милан" учун яхшигина кучайиш бўлди" - дейди Моджи.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Tuttomercatoweb