MLS 36-тур превьюси. Златан жамоаси Колорадода меҳмон

Narzulla Saydullayev
11 сен 2019
Тунда АҚШ маҳаллий лигасида навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Нью-Йорк Сити" "Торонто" қарама-қаршилиги

Ушбу турда мусобақа жадвалини бошқариб бораётган совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар ўзаро баҳс олиб боради. "Торонто" ғалаба орқали, "Ди Си Юнайтед"ни қувиб етиши мумкин бўлса, нью-йоркликлар 1-ўринни мустаҳкамлаб олиш имкониятига эгалар.



Етакчи ва аутсайдер жанги


Шарқий минтақада сўнгги поғоналардан бирини банд этиб турган "Хьюстон Динамо" 3-ўриндаги "Миннесота" билан ўйнайди. Мезбонларга айни пайтда уч очко сув ва ҳаводек зарур ва улар қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун бор кучларини сафарбар этишади. "Миннесота" эса чемпионликка даьвогарлик қилмоқда.



"Колорадо" "Лос Анжелес Гэлакси"га қарши


Дунёнинг машҳур форвардларидан бири жаҳонгашта Златан Ибрагимович жамоаси бу турда "Колорадо" меҳмони бўлади. "Ла Гэлакси" кучли учликка кириш имкониятини сақлаб турибди. Мезбонлар эса қуйи зонадан узоқлашиб олиш учун курашишмоқда. Ибра фаолияти давомида кўплаб кучли киперларни ранжитган. Кўрамиз, у Тим Ховард дарвозасига йўл топа олармикин.



Совринли ўринлар учун кураш


Турнир жадвалида 43 очко жамғарган ҳолда, 6-поғонани эгаллаб турган "Реал Солт-Лейк" ўз майдонида "Сан-Хосе"ни қабул қилади. Меҳмонларнинг очколари сони 44 та ва улар 4-ўринда. Кўриниб турибдики, иккала жамоа ҳам фақат ғалаба илинжида майдонга тушишади. Муҳлис-у мутаҳассислар томонидан турнинг безагига айланадиган баҳс бўлиши тахмин қилинмоқда.



Хондамир Ҳакимов тайёрлади


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia