

"Бундай старт жамоа учун яхши. Биз дарвозамиз даҳлсизлигини сақладик. Маркос Алонсо, Давиде Цаппакоста, Нголо Канте ва мен учун бу Чемпионлар лигасидаги дебют ўйин бўлди. Биринчи ўйинни ютиш мароқли. Билганингиздек, мен ҳар бир учрашувда майдонга тушмайман, лекин қачон тушсам гол уришга ҳаракат қиламан. Чемпионлар лигасида енгил ўйин бўлмайди. Ҳар бир баҳс муҳим, шунинг учун ҳамиша ютишга тайёр бўлиш керак", - дея Батшуайининг сўзларини келтирди "Челси" расмий сайти.




