

"Шижоатли ўйин бўлди. Ҳар бир баҳс тезкор, мухлисларбоп бўлмоқда. Кубокдаги мағлубиятдан сўнг мана шундай ўйнаган шогирдларим билан фахрланаман. Ғалаба бу ғалаба. Менимча бугунги ўйин барчага ёқди деб ўйлайман. Ҳақли равишда 3 очкога эга чиқдик", - дейди Миржалол Қосимов.
- Одатда ўйин вақтида агрессив равишда баҳсга киришиб кетасиз, бугун эса ундан ҳам кўпроқ киришиб кетдингиз...
- Бу ўйин. Ҳаётим шу. Баъзида тўпни тепиб юбораман. Бу нормал ҳолат.
- Молиявий жиҳатдан қандайдир ўзгариш бўлдими? Жамоа футболчилари қандайдир рағбатлантирилмоқдами?
- Йўқ. Бизда уч кун "мотам" бўлди. Уч кун футбол ҳақида умуман гаплашмадик. Ҳеч қайси шогирдимга умуман эътирозим йўқ. Футбол шундай нарса.



