Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа ўтказилади

Sherzod Nurmatov
4 июл 2023
Унда 15 ёшгача бўлган 4 та терма жамоа қатнашади.

"Таниқли давлат арбоби, "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" ва "Дўстлик" орденлари соҳиби, бир неча йиллар давомида спортимиз, хусусан футболимиз ривожланиши ҳамда дунёда ўз ўрнига эга бўлишида улкан ҳисса қўшган шахс — Мираброр Усмоновнинг ёрқин хотирасини миллий спортимиз жамоатчилиги асло унутмайди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мираброр Зуфарович хотирасига бағишлаб халқаро турнир ташкил этади. Унда 15 ёшгача бўлган 4 та жамоа — Ўзбекистон, Саудия Арабистони, БАА ва Черногория иштирок этади.

Учрашувлар 11-15 август кунлари пойтахтимиз яшил майдонларида ўтказилиши режалаштирилган", – дейилади ЎФА хабарида.

Мираброр Усмонов ҳаёт бўлганида бугун 76 ёшга тўлар эди


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: ЎФА матбуот хизмати