“Милан” ярим ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

Хоқон Чалхонўғлу фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Хоқонга айни дамда “Лестер” ҳамда “Вест Хэм” жамоалари томонидан қизиқиш бўлмоқда. 25 ёшли туркиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 41 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: Fanatik