"Милан" Сарабияни ПСЖдан 10 миллион евро эвазига харид қилишга тайёр

Alisher Ostonov
6 янв 2023
Ярим ҳимоячи ПСЖдан кетиши мумкин.

"Милан" Париж клубига 30 ёшли испаниялик футболчи учун 10 миллион евро миқдорида маблағ таклиф қилди.

Сарабиянинг ўзи кўпроқ ўйин амалиёти олиш учун ПСЖдан кетмоқчи.

Хавбек 2022/23 йилги мавсум ПСЖ таркибида турли мусобақаларда 18та ўйин ўтказиб, иккита гол ва битта ассист қайд этди.


Alisher OstonovMuallif
Manba: Calciomercato