

“Биз бугун бундай ҳисобда ғалаба қозонишимизни кутмаган эдик. Йигитларга раҳмат, улар борларини бериб ўйнашди. Бугунги рақибмиз лиганинг энг кучли жамоаларидан биттаси ҳисобланади. “УзДонгЖу” жамоасидан кўп нарса кутган эдик, лекин улар нимагадир ёш таркиб билан майдонда тўп суришди. Ёшларнинг ўйини ҳам менда яхши таассурот қолдирди. 4та тўп киритиш осон бўлмади. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Муҳими мавсумни ўз майдонимизда ажойиб ғалаба билан якунладик. Барчага раҳмат айтиб қоламан - дея сўзини якунлади Лапа.
“УзДонгЖу” матбуот хизмати



