

"Кейинги босқичга чиқиш учун, аввало ғалаба қозонишимиз шарт эди. Ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. “Б” гуруҳидаги Хитой – Жанубий Корея ўйинини ҳам кузатиб бордик, бироқ футболчиларга баҳс якунланганидан сўнг бу ҳақда маълум қилдик. Навбатдаги босқичда катта эҳтимол билан Австралия бизга рақиб бўлади. Улар жуда кучли жамоа, бироқ биз ҳам бор имкониятимизни ишга соламиз ва футболчилар билан биргаликда ўсишда давом этамиз", -дейди Мидори Ҳонда.



