Мессининг отаси Миландан турар-жой сотиб олди

Eldor Akmurzayev
25 июл 2020
“Барселона” сардори Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси Милан шаҳридан уй сотиб олди, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Турар-жой Порта Нуова туманида жойлашган бўлиб, унга август ойида кўчиб ўтиш мумкин. Қайд этилишича, Мессининг оиласи солиқ имтиёзларидан тушган маблағ эвазига Миландан кўчмас мулкка эга бўлган. Аввалроқ, бу каби ишни “Ювентус” форварди Криштиану Роналду амалга оширган эди.

“Интер” эса Мессини 2021 йил қўлга киритишни режалаштирмоқда. Унинг каталонияликлар билан шартномаси кейинги йилнинг июнида ўз якунига етади.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: La Gazzetta dello Sport