Мессидан сўнг Азар ҳам Ла Лига 1-тур учрашувини ўтказиб юборадиган бўлди

Alisher
16 авг 2019, 17:58
"Реал" ярим ҳимоячи Эден Азар Испания чемпионати 1-тур ўйинини ўтказиб юборади.

"Реал" эртага "Сельта"га қарши Ла Лига 1-турини ўтказади. 

"Қаймоқранглилар"нинг янги ўйинчиси Эден Азар ўнг сонидан олган жароҳати туфайли ушбу ўйинни ўтказиб юборади.

Бу ҳақда мадридликлар матбуот хизмати хабар тарқатди.

Олдинроқ, "Барселона" сардори ва етакчиси Лионель Месси ҳам Испания чемпионати 1-тур ўйинини ўтказиб юбориши ҳақида расмий хабар чиққан эди.

Азар "Реал"да, Гризманн "Барса"да, Феликс "Атлетико"да. Испания чемпионати янги мавсум анонси


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/realmadrid