Месси Роналду ва Гиггз билан тенглашди. Олдинда эса фақатгина бир футболчи бор

Eldor Akmurzayev
7 сен 2022
Чемпионлар Лигаси янги мавсум 1-турида ПСЖ 2:1 ҳисобида “Ювентус”ни таслим этди.

Парижликлар форварди Лионель Месси учрашувни асосий таркибда бошлади ва 84-дақиқада захирага олинди. Аргентиналик ҳисоб бўйича мусобақада 19-мавсумини ўтказмоқда ва бу борада Криштиану Роналду ҳамда Райан Гиггз билан тенглашди.

ЕЧЛда энг кўп қатнашиш бўйича рекорд эса “Реал” ҳамда “Порту” собиқ кипери Икер Касильясга тегишли – 20 мавсум.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: BBC Sport