

"Бу ерда анча хотиржам яшаётганим бор гап. Майамининг биз яшайдиган қисмида ҳамма нарса кўпроқ америкача услубда: одамлар бошқача ҳаёт кечиришади ва футболга у қадар катта аҳамият беришмайди.
Барселонада доим қаергадир борардим ва одамлар бунга ўрганиб қолишганди. Мен деярли Барселонада туғилганман, бутун умрим ўша ерда ўтган. Доим бир хил жойларга борардим, одамлар мени доимий равишда кўришарди, шунинг учун бу нормал ҳолат эди.
Бу ерда ҳам ҳаётимиз анча бир маромда кечмоқда. Биз фарзандларимизга боғланиб қолганмиз, уларнинг ҳаёти ва жадвали билан яшаймиз. Аввал айтганимдек, улар дарсларини тугатишади ва биз машғулотга йўл оламиз", — деди Месси.



