

"Яхши футболчилар билан майдонда тил топишиш осон ва Гризманн шундай ўйинчилар сафига киради. Ҳозир у фаолиятидаги энг яхши формасида. Агар мураббий Гризманн бизнинг жамоага мос деб ҳисобласа, у билан чиқишиб кетишимиз осон бўлади.
Ҳужум чизиғидаги рақобатга тўхталадиган бўлсак, жамоада сифатли футболчилар қанча кўп бўлса, шунча яхши. Биз дунёдаги энг кучли клубга айланмоқчимиз ва бунинг учун энг яхши футболчилар керак, таркиб борасида қарорни мураббий қабул қилсин" - дейди Месси.



