Месси бугун ПСЖ ўйинчиси сифатида таништирилиши мумкин. Эйфел минораси унда ишлатилмайди (Canal+)

Alisher
9 авг 2021, 14:33
"Барселона" собиқ ҳужумчиси Лионель Месси ПСЖга ўтишга яқин.

Аргентиналик бугун Париж клуби ўйинчиси сифатида таништирилиши мумкин. Бу ҳақда Canal+ журналисти Оливьер Талларон хабар бермоқда.

Бундан ташқари, 34 ёшли ўйинчининг намойишида Эйфел минораси ишлатилмайди.

Олдинроқ хабар берилганидек, Месси ПСЖ билан "2+1" кўринишидаги шартнома бўйича келишувга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/OLIVETALLARON