Месси: "Бразилияда Бразилияни ютиб, совринни ютиш. Бундан ортиғи бўлмайди"

Mirjalol Normatov
11 июл 2021
Аргентина термаси сардори Лео Месси Америка Кубоги финалидаги муваффақият ҳақида гапирди.

"Терма билан нимадир ютишим керак эди ва бу амалга ошгани учун Яратгандан миннатдорман. Бразилияда Бразилия термасини ютиб совринни қўлга киритиш... Бундан ортиғи бўлмайди.

Ажойиб ҳиссиётлар барқ урмоқда, буни сўзлар билан тасвирлаб бера олмайман. Жамоамиз бунга лойиқ эди. Жуда хурсандман", - деди футболчи.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal