Мертезакер: "Хатто МЮ "Челси"ни мағлуб этса ҳам, "Арсенал"да имконият пайдо бўлиши қийин"

Aslanov Jasurbek
17 апр 2015
"Арсенал" ҳимоячиси Пер Мертезакер ўз жамоасининг жорий мавсумда чемпионлик учун имкониятларига баҳо берди.

Англия чемпионати турнир жадвали билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.

"Биз ўз учрашувларимизда ғалаба қозонишимиз керак. Рақиблар "Манчестер Сити", "Челси" ёки "Манчестер Юнайтед" ҳақида ўйлаганимиз йўқ. Кўрамиз, бу ғалабали сериямиз нечта ўйинли бўлар экан. Ҳаммаси бизга боғлиқ эмас.

Яхши ўйнашда давом этишимиз лозим. Афсуски, жамоамиз олти бора мағлуб бўлди, "Челси" эса икки марта, шу сабабли улар "Манчестер Юнайтед"га таслим бўлган тақдирида ҳам бизда имконият пайдо бўлиши қийин. Биз иккинчи ўринни сақлаб қолмоқчимиз" - дейди Мертезакер.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com