Менотти: "Сабельядан сўнг Аргентина терма жамоасини Гвардиола бошқариши керак эди"

Aslanov Jasurbek
4 дек 2014
Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сесар Луис Менотти "Бавария" бош мураббийи Пеп Гвардиолага юқори баҳо берди.

"Аргентина терма жамоасини Алехандро Сабелья тарк этганидан сўнг уни Гвардиола бошқариши керак эди. Мен унга 3 нафар аргентиналик ёш мутахассисларни ёрдамчиликка таклиф қилган бўлардим, чунки улар ҳам келажакда Гвардиоладек буюк мураббийд бўлишларини хоҳлардим. Гвардиоланинг Аргентина терма жамоаси бош мураббий лавозимида пайдо бўлиши ҳақиқий тўфон бўлар эди. Бундан сўнг хатто италияликлар ҳам тўп билан эгалик қилишни хоҳлаб қоларди" - дейди Менотти.

Эслатиб ўтамиз, Менотти 1978 йилда Аргентина терма жамоасини жаҳон чемпионига айлантирган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com