Менотти: "Месси Аргентина терма жамоаси билан совринлар ютишга лойиқ"

Alisher
22 окт 2020
"Барселона" собиқ мураббийи Луис Сесар Менотти форвард Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги иштироки ҳақида гапирди.

"Гап Мессини Жаҳон чемпиони сифатида кўриш ҳақида эмас. Мен Аргентинанинг ЖЧни ютишини хоҳлайман. У билан ёки у сиз.

Мен Мессининг ўйинини кўришдан бахтиёрман. У Аргентина терма жамоаси билан совринлар ютишга ҳақли. Шуни унутманки, фақат у айбланган пайтлари ҳам бўлди.

Мен ҳозир Месси билан терма жамоада ўйнаётган футболчиларга оптимистик руҳда қарайман", - дейди Менотти.


AlisherMuallif
Manba: Mundo Deportivo