

Эслатиб ўтамиз, футболчи 69-дақиқада захирага олинаётганида Тухелдан норози бўлди, мураббий эса унга нималардир демоқчи бўлди, аммо Килиан унга беҳурматлик кўрсатди.
Француз ўша пайтда ҳиссиётга берилганини тан олди, аммо у ҳали ҳам кечирим сўрамоқчи эмас, сабаби мураббийнинг ишини хато деб ҳисоблайди.
Мбаппега энг ёқмаган жиҳати, унга футбол майдонида кўп ютуқларга эришган футболчиси сифатида эмас, ёш болаларга бўлгандек муносабат билдиришларини ёқтирмайди.
Спорт директори Леонардо эса футболчи ва мураббий ўртасида учрашув ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Аммо, бу ПСЖ футболчисинининг бош мураббийи Тухелга нисбатан билдираётган биринчи норозилиги эмас.




