Мбаппе ПСЖнинг ЧЛ ярим финал "Ман Сити"га қарши жавоб ўйини учун қайдномага киритилди

Alisher
3 май 2021
ПСЖ УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финал "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйини учун қайдномасини эълон қилди.

Рўйхатдан 25 нафар футболчи, жумладан 2 май кунги машғулотларни ўтказиб юборган Килиан Мбаппе ҳам ўрин олди.

ПСЖ: Навас, Рико, Саидани, Рандриамами, Баккер, Кимпембе, Маркиньос, Диалло, Флоренци, Дагба, Керер, Курзава, Эррера, Данило, Рафинья, Верратти, Паредес, Гейе, Неймар, Сарабия, Дракслер, Ди Мария, Кин, Икарди, Мбаппе.

Илк ўйин "шаҳарликлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Жавоб ўйини 4 май куни "Этихад" стадионида бўлиб ўтади.


AlisherMuallif
Manba: psg.fr